Хона гулларининг фойдали хусусиятлари

Хона гуллари ҳар бир ўзбек хонадонининг кўрки. Улар нафақат уйингизга чирой бағишлайди, балки фойдали хусусиятлари билан ҳам аҳамиятли саналади. Хўш, уларнинг фойдали хусусиятларидан хабардормисиз?

Алоэ– ётоқхона учун энг яхши гул саналади. У бошқа ўсимликларга қараганда тунда хонани кислород билан кўпроқ таъминлайди.  

Манзарали лимон дарахти баргларида 85 турдаги фойдали моддалар мавжуд бўлиб, у хона ҳавосини тозалаш хусусиятига эга.

Катта ва бақувват хлорофитум гули,  ҳажми 3 квадрат метр  бўлган майдонни тозалашга қодир.

Фикус – хонани кислород билан таъминлаш билан қаторда ҳавони намлантиради ва токсинлардан бартараф қилади.

Розмарин – ундаги фитонцидлар юқори нафас йўллари хасталиклари билан азият чекувчи инсонларга кўмак беради.                                                       

Пеларгония – унинг таркибида тинчлантириш хусусиятига эга моддалар мавжуд ва у руҳий зўриқишда, уйқусизликда яхши самара беради.

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Ёш шахматчиларимиз ғалабаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: