Истомин «Rogers Cup»ни ғалаба билан бошлади

Денис Истомин Монреал шаҳрида бошланган Мастерс туркумига кирувчи «Rogers Cup» мусобақасини ғалаба билан бошлади.

Ҳамюртимиз дастлабки даврада сербиялик Янко Типсаревичга қарши баҳс олиб борди ва икки сет якунига кўра рақибини мағлуб этди. Истомин ҳар иккала сетда 16-рақамли тартибланган теннисчининг биттадан геймини қўлга киритишга муваффақ бўлди – 6:4, 6:3.

Денис иккинчи даврада Ниеминен (Финляндия)/Пеливо (Канада) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. Бу босқичдан ўтиб олса, Истомин мусобақанинг биринчи ракеткаси Новак Жокович ва германиялик Флориан Майер жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Яна ўқинг:  Cаломатлик маскани

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: