ТИЛ БИЛГАН – ЭЛ БИЛАДИ

Мамлакатимизда чет тилларини ўрганишга бўлган эътибор янада ортиб бормоқда. Мактабларда ва олий ўқув юртларида ҳам инглиз тили янада чуқурлаштирилган тарзда ўтилмоқда.

Албатта бугунги кунда ёшларимиз орасида инглиз тилини ўрганишга бўлган талаб жуда ҳам юқори. Қайси соҳада бўлмасин инглиз тилига бўлган эҳтиёж сезилади. Чунки, интернетда энг кўп маълумотлар шу тилда берилган. Ёш авлодни ҳар томонлама ўқимишли, маданиятли, замонавий фикрловчи шахс қилиб тайёрлашда чет, айниқса, инг­лиз тилининг ўрни жуда катта. “Тил билган эл билади” деб халқимиз бежизга айтишмаган. Ҳақиқатдан ҳам инсон қанча кўп тил билса имкониятлар эшиги кенг очилади.

Республикамизда чет тилининг ижтимоий аҳамияти тобора ортиб бораётганлиги инглиз тилини мукаммал билувчи мутахассислар зарурлиги, талабаларнинг қайси мутахассислик бўйича ўқишидан қатъий назар чет тилини пухта эгаллашини тақозо этмоқда. Шу мақсаддан келиб чиққан ҳолда, чет тили таълими ўз олдимизга фикрини хориж тилида оғзаки ва ёзма тарзда эркин ифодалаб, нутқ ҳамда мулоқот маданияти ривожланган саводхон ёшларни камол топтириш вазифасини қўяди. Зеро, Президентимиз Ислом Каримовнинг “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан республикамизнинг барча ҳудудларида инглиз тилини ўрганиш умумтаълим мактабларининг биринчи синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ҳамда оғзаки нутқ ор­қали дарслар шаклида, иккинчи синфдан бошлаб эса алифбо ўқиш ва грамматикани ўзлаштиришдан бошланади. Яна бир нарсани айтиб ўтиш керакки, руҳий жиҳатдан ёш болаларда эслаб қолиш қобилияти жуда юқори бўлади. Шу сабабли, уларда тил ўрганиш иштиёқи жуда баланд бўлади. Фақат буни тўғри шакллантириш, болаларни инглиз тилига қизиқтира олиш биз ўқитувчиларнинг зиммасида деб ўйлайман. Бу эса мураббийдан катта куч ва машаққатни талаб қилади.

Биз ўқитувчилар ҳар доим изланишдамиз. Ҳеч қачон бир жойда тўхтаб қолишимиз керак эмас.Чунки, қанча ҳаракат қилинса тингловчи ва ўрганувчига ҳам ана шу фан қизиқарли бўлади. Ўқитувчиларга малака ошириш курслари ҳамда ўқиш фойдадан холи бўлмайди. Чунки ҳар бир педагог тез-тез малака ошириш кусларига бориб, ўз устида ишлаши лозим.

Ноодатий дарсларни кўпроқ ташкил қилиш, интерактив усуллардан (ақлий ҳужум), кичик ёшдаги болалар тилида ёзилган матнларни эшитиш ва уни такрорлаш ор­қали ҳам ўқувчиларда кўникмалар шаклланади. Дарсларни лингофон хоналарида ўтиб, ҳар бир ўқувчининг талаффузини тўғирлаб, ундан кейин эшитганларини дарс жараёнида сўрашдан бошлаш керак.

Яна ўқинг:  MУҲИДДИН ОМОН БЎЛСИН!

Оилада ота-она фарзанд учун ибратли шахс ҳисобланади. Шу сабабли, улар ҳам инглиз тилини ўргансалар нур устига аъло нур бўлади, деб ўйлайман. Эшитганларини бирин-кетинлик билан секин сўрашдан бошлаш керак.

Асосан тўрт турдаги ўқитиш усули бор. Улар эшитиш, ўқиш, ёзиш, сўзлаш кабилардир. Ҳар бир педагог уларни ўз ўрнида қўллаб, кўпроқ дарсда расмли кўргазмали ўқув қуролларидан фойдаланиб, дарс олиб бориш, айниқса, ёш болаларга хос бўлган эртакларнинг сўзлари оддий ва тушунарли бўлиши керак. Ҳамда болаларга баҳсларга ҳам бемалол киришишни ўргатиш керак. Мана шунда кўзланган мақсадга эришиш мумкин.

Шоҳида АТАНАЗАРОВА,

ЎзДЖТУ инглиз тили фани ўқитувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: