ЯҚИН ДЎСТ, ЯХШИ ҲАМРОҲ

Юртимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича эришилган ижобий натижалар жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳолангани соҳа ходимлари олдига янада янги вазифаларни қўйди.

Жумладан Президентимиз томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан “ZiyoNET” жамоат ахборот таълим тармоғини ривожлантириш, ўқувчи ёшлар ва жамоатчилик учун фойдали ҳамда оммабоп мавзулардаги илмий мақолалар, таълимий ва ижтимоий материаллар билан бойитиш галдаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Ушбу дастур доирасида бир нечта лойиҳалар ташкил қилинган. Fikr.uz, Tanlov.uz ва uTube.uz лар эса педагог ва ўқувчи-талабалар учун энг оммабоп ва айни дамда зарурий ахборот манбасига айланиб улгурди. Ушбу лойиҳалар асосида бир қанча маданий-маърифий, иқтисодий-таҳлилий ва илмий-оммабоп ахборотлар кенг жамоатчиликка етказилмоқда. Шунингдек мамлакатимизда замонавий фикрловчи ва дунё ҳамжамиятида ўз ўрни ва мавқеига эга ёш авлодни шакллантириш мақсадида Президентимиз томонидан қабул қилинган “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори тармоқ фаолиятида янги вазифаларни белгилаб берди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида порталнинг Fikr.uz сайтида “Чет тили” ва “ICT for Еnglish teachers” блоглари шакллантирилди ва ушбу жамоавий блоглардаги материаллардан дарс жараёнларида бевосита фойдаланиш йўлга қўйилди. uTube.uz таълимий видепорталида “Чет тиллари” бўлими очилди.

Булардан ташқари инлиз тилини ўйин усулида ўргатувчи дастурий таъминотлар тармоқнинг “Кутубхона” бўлимига босқичма-бос­қич жойлаштириб борилмоқда.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги, UZINFOCOM маркази ҳамда “Ўзбекистон” радиоканали билан ҳамкорликда инглиз тилида ёзилган иншолар танловини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Айни вақтгача порталга 40 000 га яқин таълимий ресурлар жойлаштирилди ҳамда 16 000 нафар фойдаланувчи ID.UZ ягона рўйхатдан ўтиш тизимидан рўйхатдан ўтказилди. Бугунги кунда тармоқдан фойдаланувчилар cони 30 000 нафардан ошиб кетди.

“ZiyoNET” порталида ўқувчи-ёшлар учун фойдали бўлган электрон дарсликлар, қизиқарли ўйинлар ва бошқотирмали ресурсларни жамлаб порталга жойлаштириш, ёшларимизнинг чет тилларини мукаммал эгаллашларида “ZiyoNET” портали имкониятларини янада кенгайтириш бугунги кундаги долзарб вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

У.Тайлаков

“ZiyoNET” ХТВ ҳузуридаги бўлими бошлиғи

Яна ўқинг:  Ёшлар – ҳуқуқ билимдони

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: