КАСБ – ХАЗИНА

Мамлакатимизда йўлга қўйилган узлуксиз таълим тизими, айниқса, мактаб битирувчиларининг касб-хунар коллежларида таълим олиб ҳунар ўрганишлари, уларнинг жамиятда ўз ўрниларига эга, Ватан учун фойда келтирадиган инсонлар бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ана шу ёшларимизни, аниқроғи коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада ташкил этилаётган бўш иш ўринлари ярмаркалари муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Ана шундай меҳнат ярмаркаларидан бири куни кеча пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Илғор” маҳалласида бўлиб ўтди. Олти минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган ушбу маҳаллада кейинги йилларда бир қатор янги тикувчилик корхоналари ва маиший хизмат кўрсатиш тармоқлари ишга туширилди. Ўнга яқин оилавий тадбиркорлик субъектлари аҳолига турли йўналишда хизмат кўрсатмоқда.

Тадбирда тумандаги кўплаб корхона, ташкилот ва муассасалар битирувчиларга бўш иш ўринларини таклиф этди. Бундай ярмаркалар туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  МОБИЛЬ КЛИНИКАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: