Байрам салати
Зарур маҳсулотлар: 250 гр. консерваланган балиқ,  3 дона тухум, 150 гр. пиёз, 200 гр. сабзи, 150 гр. тузланган бодринг, таъбга кўра майонез ва ўсимлик ёғи керак бўлади. 
Тайёрланиши: тухум сувда пишириб олиниб майда тўртбурчак шаклда тўғралади. Сабзи қирғичнинг катта томонидан чиқарилади. 
Товага ёғ солиб пиёзни қизартириб олинади. Сўнгра кетидан сабзи солиб қовуришда давом этилиб 5 дақиқага димланади. 
Алохида ликобчада балиқни санчиқ ёрдамида эзиб олинади. Тайёр бўлган масаллиқларни қуйидаги тартиб билан жойланади.: балиқ, майонез, бодринг, майонез, тухум, майонез, қовурилган сабзи шу кетма-кетликда жойланилади. 
Салатга қандай шакл бериши ўз фантазиянгиздан келиб чиққан ҳолда. Байрам салати тайёр. Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ


 
																			 
																			 
																			





