2017 йил 10 мартдан 10 000 сўмлик муомалага киритилади

2017 йилнинг 10 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 10 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради.Бу ҳақда Марказий банк сайтида хабар берилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 10 000 сўм бўлган пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.

Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “10000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд.

Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида “Дарча” ва “3D” эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи ҳимоя ипи ўтказилган.

 

 

Банкнот олд томонининг юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви мавжуд.

Чап қисмида нақшинкор элементлар фонида Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган.

Гербнинг пастки қисмида еттита рақамли номери билан икки лотин ҳарфидан иборат серияси жойлашган.

Нақшинкор рамканинг ўнг ва чап бурчакларининг қуйи қисмида, шунингдек Гербнинг ўнг тарафида “10000” рақами тасвирланган бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради.

Гербнинг ўнг тарафидаги “10000” рақами устига йирик ҳарфлар билан “SO‘M” сўзи ёзилган. Ушбу тасвир тепасида банкнот қиймати сўз билан “O‘N MING” кўрсатилган.

Нақшинкор рамканинг пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” ёзуви жойлашган.

Банкнотнинг тўқ кўк рангли нақшинкор рамкаси, “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви, Герб, ўнг ва чап томондаги  “10000” рақамлари бўртиб туради, ушлаб кўрилганда сезилади.

Оқ рангли сатҳда жойлашган “10000” рақами тепасида банкнотнинг номери ва серияси такрор кўрсатилган.   

Оқ рангли сатҳнинг юқори қисмида қиялик бурчагининг ҳолатига қараб рангини ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи, тилла-бронза рангли саккиз қиррали нақш мавжуд.

Нақш тепасида банкнот чиқарилган йил “2017” кўрсатилган.

 

 

Банкнотнинг орқа томони чап қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ рангдаги сатҳнинг юқори ва пастки қисмларида кўк ва бинафша рангда ишланган нақшинкор безаклар жойлашган бўлиб, пастки безак устида “10000” рақами акс эттирилган.

Банкнотнинг марказида “SENAT” меъморий биноси, бино гумбазининг тепасида Ўзбекистон Республикасининг рангли байроғи тасвирланган.

Тасвирнинг юқори чап бурчагида бир-бирини кесиб ўтувчи “10000” ва “SO‘M” ёзувлари мавжуд бўлиб, уларнинг тепасида банкнотнинг қиймати сўз билан “O‘N MING” кўрсатилган.

Яна ўқинг:  Беш маҳал овқатланиш беш маҳал ош ейиш керак дегани эмас

Пастки қисмида “O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI” матни жойлашган.

Ушбу матннинг икки томонида “10000” рақамлари, шунингдек банкнотнинг энг юқори қисмида “O‘N MING SO‘M” ёзуви акс эттирилган.

Муомалага чиқарилаётган қиймати 10000 сўм бўлган пул белгилари, айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: