“Тўмарис”нинг зукко болалари
Навоий шаҳридаги “Тўмарис” номли 32-мактабгача таълим муассасаси 410 нафар кичкинтойни ўз бағрига олган.
Бу ерда тарбияланувчиларга замонавий андозалар асосида таълим-тарбия бериш, уларни жисмоний чиниқтириш учун барча шароит яратилган. Педагог-тарбиячилар болажонларни таълимнинг илк босқичига тўғри йўналтириш мақсадида машғулотларни эркин ва қизиқарли тарзда, кўргазмали воситалардан кенг фойдаланган ҳолда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Муассасадаги мўъзажгина кутубхона бурчаги ҳамда эртак ва саргузаштлар оламига саёҳат соатлари болалар қалбида китобга меҳр уйғотмоқда.
ЎзА