Пухта билим, малакали амалиёт

Нукус автомобиль-йўл хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик, транспортда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш техниги, ободонлаштириш техниги каби йўналишларда малакали мутахассислар тайёрланмоқда.

Таълим масканида ёшлар билим ва касб-ҳунар сирларини пухта эгаллаши учун барча шароит яратилган. Ўқув ва амалий машғулотларда илғор педагогик технологиялардан самарали фойдаланилади. Бой китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази, спорт зали, баскетбол ва волейбол майдончалари ўқувчилар ихтиёрида.

Коллежни жорий ўқув йилида 650 нафар ўғил-қиз тамомлайди. Айни пайтда уларни ишга жойлаштириш бўйича тегишли корхона ва ташкилотлар билан шартномалар имзоланмоқда.

 

Мақсад Ҳабибуллаев,

ЎзА мухбири

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: