Китобхонлик: анъана ва замон уйғунлиги

Бугунги кунда Халқ таълими вазирлиги тизимида 9 минг 570 дан ортиқ ахборот-кутубхона муассасаси мавжуд. Уларга 4 миллиондан зиёд ўқувчи аъзо бўлган. Ушбу муассасаларнинг китоб фонди 23 миллиондан ошади. Мазкур фондни бойитиш мақсадида мунтазам синфдан ташқари мутолаа учун бадиий адабиётлар харид қилинади.

Ҳар йили умумтаълим мактабларида китоб байрами доирасида “Адабиёт кунлари”, “Китобим – офтобим”, “Китоб тақдимоти”, “Мактаб – кутубхона – оила – жамоат ташкилотлари” хайрия тадбири, ота-оналар иштирокида ташкил этиладиган “Бир фарзандга – уч китоб” акцияси каби тадбирлар ҳамда “Энг яхши китобхон ўқувчи” ва “Китобхон мактаб” танловлари ташкил этилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ташкил этилган медиа-турда журналистлар пойтахтимизнинг Миробод туманидаги 328-умумтаълим мактабида бўлиб, мазкур муассаса мисолида тизимда китобхонликни тарғиб этиш, бунда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш борасида қилинаётган ишлар билан танишди.

Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши китоб тарғиботи ишларини янги босқичга кўтарди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев ва бошқалар миллий адабиётимизни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг бой меросини асраб-авайлаш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор халқимиз тафаккурини юксалтириш, ёш авлодни билимли, мустақил фикрли, юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

Таълим муассасаларида ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида китобхонлик муҳитини ривожлантириш мақсадида «Китобхонлик соатлари», хонадонларда оилавий кутубхоналар ташкил этиш ва китобхонлик маданиятини юксалтириш учун «Энг яхши китобхон оила» танлови ўтказилмоқда.

2016 йилдан бошлаб ахборот-кутубхона муассасаларида «Мутолаа маданияти» ҳафталиги ташкил этилаётир. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда болалар ёзувчи ва шоирлари иштирокида онлайн мулоқотлар ўтказилмоқда. Ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Менинг биринчи китобим” лойиҳаси доирасида иқтидорли ёшларнинг китоблари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чоп этилиб, мактаб кутубхоналарига тарқатилмоқда.

– Мактабимизда мингга яқин ўқувчи таҳсил олади, уларда мутолаа маданиятини кучайтириш, китоб ўқишга қизиқишини ошириш мақсадида янги лойиҳаларни амалга оширмоқдамиз, – дейди Миробод туманидаги 328-умумтаълим мактаби директори Феруза Газитуропова. – Мактабимиз кутубхонаси 15 мингдан зиёд китоб фондига эга. Яқинда бошланғич синф ўқувчилари учун 25 номдаги китоб олиб келинди. Бугунги интернет ва бошқа замонавий ахборот технологиялари жадал ривожланаётган глобаллашув жараёнида ёшларда китобга қизиқишни ошириш, мутолаа маданиятини шакллантириш нафақат педагоглар, балки бутун жамиятнинг муҳим вазифасидир.

Яна ўқинг:  Бой берилган вақт

Тадбирда болаларда китобга меҳр уйғотиш, мутолаа кўникмасини ҳосил қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, ахборот-ресурс марказлари ва мактаб кутубхоналари ходимларининг ўқувчилар билан ишлаш борасидаги мажбурият ва масъулиятини янада ошириш, таълим муассасаларида маънавий тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

2014 йилда 1-4 синф ўқувчиларига мўлжалланган 27 номдаги жами 847 293 нусха бадиий адабиётлар харид қилинган бўлса, жорий йилда 5-9-синф ўқувчилари учун “Мактаб кутубхонаси” туркумида 28 номдаги 1,2 миллион нусха жаҳон ва ўзбек болалар адабиётининг сара асарлари харид қилинмоқда.

Ўқувчилар орасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида турли маданий-маърифий, интеллектуал тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, вазирлик ташаббуси билан 2016 йилдан бошлаб ахборот-кутубхона муассасаларида “Мутолаа маданияти” ҳафталиги ташкил этилди. Ҳафталик доирасида болалар адабиёти кўргазмаси, болалар шоир ва ёзувчилари билан ижодий учрашувлар, тақдимотлар, турли викторина ва интеллектуал танловлар, маърифий тадбирлар, маҳорат дарслари ва анжуманлари ташкил этиб келинмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда болалар ёзувчи ва шоирлари иштирокида on-line мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.

Тадбир доирасида болалар адабиётлари кўргазмаси, таниқли болалар ёзувчи ва шоирлари билан ижодий учрашувлар, электрон дарсликлар тақдимоти, замонавий педагогик технологиялар асосидаги очиқ дарслар ташкил этилди.

Медиа-тур якунида халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев иштирокида брифинг ўтказилди ҳамда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.

 

Наврўз Норбобоев

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: