Камалак жилоси – жажжи қалблар меҳригиёси

Юртимизда мунтазам ўтказилаётган ёш ижодкорлар кўргазмалари, фестиваллар, ижодий танловлар ўғил-қизларнинг тасвирий санъатга қизиқишини янада ошириш, қобилият ва салоҳиятини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилаётир. Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида ташкил этилган “Камалак жилоси” республика болалар расмлари кўрик-танловидир.

Ушбу танлов “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “Sen Yolg’iz Emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ҳамкорлигида ўтказиб келинмоқда. Мазкур тасвирий санъат байрамининг якуний босқичида юртимизнинг барча ҳудудларидаги “Меҳрибонлик уйлари”нинг 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган тарбияланувчилари иштирок этди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ғолиб чиққан иштирокчиларнинг икки юзга яқин ижодий ишлари намойиш этилди.

Айниқса, пойтахтимиздаги 23-“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси Ольга Алексеева, Жиззах вилоятидаги 29-“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси Беҳрўз Жумабоев, Сирдарё вилояти Болалар шаҳарчасидан Юрий Савин, Навоий вилояти “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси Бобошер Мавлоновнинг ижодий ишлари йиғилганларда катта таассурот уйғотди.

– Устозларимдан рангтасвир сирларини ўрганмоқдаман, – дейди Жиззах вилояти 29-“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси Беҳрўз Жумабоев. – Бу ерда тенгдошларим ижоди билан яқиндан танишганим, мени келгусида янада кўпроқ изланишга ундайди.

Кўргазма давомида тезкор расм чизиш танлови ҳам ташкил этилди. Тадбир якунида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Наврўз БЕРДИҚОБИЛОВ

Яна ўқинг:  ONA

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: