МТМларига қамраб олинмаган фарзандлари бор 400 минг оила методик қўлланмалар билан таъминланади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонида 2017-2021 йилларда мамлакатимиз тараққиётини янада жадаллаштиришга доир устувор вазифалар белгилаб берилди.

Фармонга биноан таълим ва илм-фан соҳасини янада ривожлантириш борасида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Бунда халқ таълими тизимида кенг ислоҳотларни амалга ошириш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш, янги мактаб бинолари барпо этиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, ахборот-коммуникация технологиялари ва ўқув-методик қўлланмалар билан тўлиқ таъминлаш каби қатор масалалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш муҳим стратегик вазифалардандир.

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрдаги «2017–2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар бу борадаги ишларнинг асосини ташкил қилади.  Жумладан, қишлоқ аҳоли пунктларида 50 та янги мактабгача таълим муассасасини қуриш, мавжуд муассасаларнинг 1167 тасини реконструкция қилиш ва 983 тасини мукаммал таъмирлаш ҳамда уларни замонавий талаблар асосида инвентарь, ўқув-методик қўлланма ва зарур анжомлар билан таъминлаш орқали жами 2200 та мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

Таълим-тарбия жараёнига халқаро тажрибалар асосида янги дастурлар жорий этилиб, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражаси сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилади. МТМларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, уларнинг сифат таркибини яхшилаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилади. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017–2021 йилларга мўлжалланган дастур доирасида болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шакли бўлган 6100 та қисқа муддатли гуруҳ очилади. 3–6 ёшдаги мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган фарзандлари бор 400 минг оила методик қўлланмалар билан таъминланади.

Яна ўқинг:  Болалар футболи: орзулар рўёби сари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: