Дори-дармон ва тиббиёт воситалари харид қилиш учун ажратилаётган маблағ оширилади

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов “Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Ҳужжатга кўра, эндиликда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги шифохоналарга дори-дармон ва боғлов воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган маблағлар камида икки баробарга оширилади. Шифохонада ётиб ёки стационар тартибда даволанаётган беморларни тиббиёт муассасасида мавжуд дори-дармон воситалари билан таништириб бориш мақсадида барча палаталарда дори-дармон воситаларининг рўйхатлари ўрнатилиб, беморлар томонидан олиб келтирилишига қатъиян чек қўйилади.

Яна ўқинг:  Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: