Атлетларимизнинг Осиё кубогидаги зафарли юришлари

Жанубий Кореянинг Янггу шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё Кубоги ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Хотин-қизлар ўртасида 63 кг. вазн тоифасида чиқиш қилган Кумушхон Файзуллаева даст кўтаришда 87 кг, силтаб кўтаришда 114 кг, умумий 201 кг. натижа билан биринчи ўринни эгаллади ва терма жамоамиз ҳисобига Осиё кубогидаги учинчи олтин медални қўшиб қўйди. 69 кг. вазн тоифасида иштирок этган Турсуной Жабборова эса кумуш медални қўлга киритди. Эътиборлиси, кеча олтин ва кумуш медалларига эга чиққан ҳар иккала қиз ҳам 2002 йилда таваллуд топган. Яъни, улар келаси йили Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларида иштирок этиш имкониятига эгалар.

Эркаклар ўртасида 85 кг. вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилди. Ушбу вазн тоифасида терма жамоамизнинг икки нафар аъзоси ғолиблик учун кураш олиб борди. Суннатилла Ўсаров даст кўтаришда 158 кг, силтаб кўтаришда 186 кг, жами 344 кг. натижа билан мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. Ушбу вазн тоифасида бронза медали ҳам ўзбекистонлик атлет Файзулло Набиевга насиб этди.

Мусобақада терма жамоамиз аъзолари ҳозирча 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга бўлишди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конференция

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: