Чекланган нархлар белгилаб қўйилди
Ўзбекистонда ижтимой аҳамиятга молик импорт дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмларининг чекланган нархлари белгилаб қўйилди. Рўйхат Давлат рақобат қўмитаси сайтида эълон қилинди.
Аввалроқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ижтимоий аҳамиятга молик дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмларининг чекланган нархлари белгилангани маълум қилинган эди. Бу нархлар Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш устидан назорат бўйича республика комиссияси томонидан ўрнатилмоқда. Мазкур дори-дармон ва тиббий буюмлари рўйхатига 116 та маҳаллий ва 227 та импорт қилинадиган маҳсулот номи киритилган.