Давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар доирасига қайси тиббиёт муассасалари киради?

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунининг 8-моддасига асосан давлат даволаш-профилактика муассасалари томонидан аҳолига кафолатланган тиббий ва бошқа турдаги ёрдам бепул кўрсатилади. Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ташқари хизматлар қўшимча ҳисобланади ва белгиланган тартибда пул тўлаш орқали амалга оширилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107 сонли Фармони билан тасдиқланган “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат Дастури”га асосан давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар доирасига қуйидагилар киради:
  2. Шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдамнинг барча турлари бепул кўрсатилади.
  3. Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида ва бир қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, биринчи навбатда қишлоқ жойлардаги тиббиёт муассасаларида тиббий хизматлар кўрсатиш, жумладан:

қишлоқ ва маҳалла врачлик пунктлари;

қишлоқ участка шифохоналари;

туман ва шахар оилавий поликлиникалари;

туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникалари;

туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари (хўжалик хисобидаги реабилитация ва соғломлаштириш бўлимларидан ташқари).

  1. Аҳолини юқумли касалликларга қарши иммунизациялаш ва эмлаш;
  2. Ижтимоий ахамиятга эга ва атрофдагилар соғлиғига хавф туғдирувчи сил, хавфли ўсма, руҳий, наркологик, эндокринологик, ҳамда касб касалликларига дучор бўлган шахсларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш, жумладан:

руҳий ва рухий-асаб касалликларни даволаш муассасалари (диспансерлар, шифохоналар, марказлар ва сихатгохлар);

сил касалликларни даволаш муассасаларида (клиникалар, диспансерлар, шифохоналар ва сихатгохлар);

онкологик касалликларни даволаш муассасалари (клиникалар, диспансерлар, марказлар ва шифохоналар);

тери-таносил касалликларни даволаш муассасалари (хўжалик хисобидаги тери касалликларини даволаш бўлим, ўринларидан ташқари);

эндокринологик касалликларни даволаш муассасаларида (клиникалар, диспансерлар ва шифохоналар);

наркологик касалликларни даволаш муассасаларида (диспансер ва шифохоналар);

касб касалликларни даволаш муассасаларида (марказлар ва бўлимлар);

лепрозорийлар;

ОИТС-марказлари.

  1. Болаларни текширувдан ўтказиш ва даволаш (пуллик муассасалардан ташқари), жумладан:

болалик муассасалари (шифохоналари, сихатгохлари, поликлиникалари, марказлари,  боғчалари ва бўлимлари);

туғруқ муассасалари – хўжалик хисобидаги гинекологик бўлимлардан ташқари (акушерлик комплекслари, туғруқ бўлимлари, перинатал марказлар) ва оналик ва болалик муассасалари (“Она ва бола”, скрининг марказлари).

15-17 ёшдаги ўсмирларни, ҳамда чақирув комиссияларининг йўлланмалари билан чақириқ ёшидаги (18-27 ёш) шахсларни текширувдан ўтказиш ва даволаш;

  1. Ҳомиладорларга тиббий хизмат кўрсатиш (пуллик муассасалардан ташқари), жумладан:

Юқумли касалликлар муассасаларида (клиникалар, шифохоналар, марказлар ва бўлимлар).

  1. Беморларнинг имтиёзли тоифаларига (ногиронлар, уруш фахрийлари, ғирт етимлар ва бошқалар) бепул тиббий хизмат кўрсатиш.
Яна ўқинг:  Фарғонада Ислом ҳуқуқи мактаби ташкил этилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: