Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда
Ўн тўрт ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ўтказилган бешта турнинг биронтасида ҳам мағлубиятга учрамаган тошкентлик Суҳробжон Авалбоев 4,5 очко билан етакчилик қилмоқда.
Қизлар ўртасида тошкентлик Юлия Хегай бешта партиянинг барчасида ғалаба қозонмоқда.
Ўн олти ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида хоразмлик Нодирбек Ёқуббоев 5 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Қизлар мусобақасида қашқадарёлик Холида Намозова беш имкониятдан беш очко жамғарган.
Ўн саккиз ёшгача бўлган ўсмирлар баҳсида ФИДЕ устаси Ортиқ Ниғматов, қизлар ўртасида хоразмлик Нилуфар Ёқуббоевалар пешқадамлик қилмоқда.
Т. ОРТИҚОВА