ЁШЛАР КАМОЛОТИДА – СПОРТ

Куни кеча “Олимпия шон-шуҳрати” музейида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Ёшлар камолотида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ҳамда уни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида вазирлик марказий аппаратининг тегишли бошқарма бошлиқлари, Спорт федерациялари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, юксак натижага эришган бир қатор спортчилар иштирок этди.

Мустақиллик йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида фарзандларимизни спортга жалб этиш, уларда спортга бўлган қизиқишни орттириш, шу орқали мустаҳкам иродали, қатъиятли ва жасур йигит-қизлар сифатида улғайишига замин яратиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Республика ва халқаро майдонларда иштирок этаётган ўғил-қизлар сафи тобора кенгайиб, улар томонидан қўлга киритилаётган совринлар миқдори, айниқса, сўнгги йилларда сезиларли даражада кўпайиши ҳам ана шу эътиборнинг натижасидир. Шунингдек, анжуманда эътироф этиб ўтилдики, биргина жорий йилнинг тўққиз ойи давомида Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ўтказилган 177 та халқаро мусобақада ҳамда 44 та ўқув-машғулотлари йиғинида жами 1 минг 598 нафар спортчи иштирок этиб, 186 та олтин, 200 та кумуш, 239 та бронза, жами 625 та медални қўлга киритган.

Соҳа ходимлари томонидан йиғилиш иштирокчиларига “Соғлом бола йили”да Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва оммавийлаштириш борасида қилинаётган ишлар, эришилган ютуқлар ва соҳада кўзга ташланаётган камчиликлар хусусида сўз юритилди.

ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Тадбир сўнггида нуфузли мусобақларда иштирок этиб, юқори натижага эришган бир қатор спортчиларимиз тегишли ташкилотлар томонидан муносиб тақдирландилар.

М. ТОЛИПОВА,

Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Инглиз тилидаги иншолар танлови ғолиблари тақдирланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: