Ўзбекистонлик олимлар янги озонлаш мосламасини яратди

Ихтирочи олимларимиз томонидан янги озонатор мосламаси яратилди. Ушбу қурилмадан ҳавони, эритмаларни озонлаш, турли объектларга озон билан ишлов беришда фойдаланиш мумкин.

Янги мослама бунгача фойдаланишда бўлган муқобилларидан бир нечта афзал жиҳатлари – барқарор корон разряд олиши, разряд токини кўпайтириши, иш самарадорлиги юқорилиги билан фарқланади. Озонатор таркибига коаксиал жойлаштирилган ва юқори кучланиш манбаига уланган иккита разрядли электрод киради. Ички электрод ташқисига нисбатан айланиш имконияти билан ясалган ва ўз юзасида ўтказувчан материалдан ясалган коронасиялаш элементларига эга бўлиб, улар тиканлар ёки эластик панжалар кўринишида бажарилган. Электродлар конусларга ўтиб борувчи цилиндр шаклига эга.

Электрод ёки унинг қисми умумий айланиш ўқи бўйлаб силжий оладиган қилиб яратилган. Ихтиро озонли ҳаво ва озонли кислородга эҳтиёж бўлган бир қатор соҳаларда, жумладан, биология, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва саноатда кенг қўлланилиши мумкин.

Яна ўқинг:  Тадбиркорга ким мададкор?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: