Йигитлар муддатли ҳарбий хизматга кузатилди

Бухоро вилояти мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига кўра муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Чақирув мавсумини юқори савияда, сифатли ўтказиш мақсадида жойлардаги чақирув пунктларида чақирилувчиларнинг саломатлиги, жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини кўрикдан ўтказиш орқали муносиб йигитларни саралаш учун барча шароит яратилди. Чақирув комиссиялари давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда шакллантирилди.

– Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган йигитларга ҳавас қилиб, ўғлим Шамшодбекни ҳам ҳарбий либосда кўришни орзу қилардим, – дейди ғиждувонлик Дилбар Обидова. – Бугун ўғлим она Ватан посбонлари сафига қўшилмоқда. Бу чиндан ҳам фахр. Шамшодбегим ҳарбий хизматни муносиб ўтаб, бизнинг, Президентимизнинг ишончини оқлашига ишонаман.

Ҳарбий хизматга отланаётган йигитларга эсдалик совғалари топширилди. Нуронийлар йигитларга оқ йўл, юртимизга ҳамиша тинчлик-осойишталик тилаб дуо қилди.

 

Эркин ЁДГОРОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: