Фонд вакиллари Бўка тумани аҳолиси билан учрашди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мутахассислари аҳолининг турмуш шароитлари, тиббий ҳолатини ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи аҳоли билан учрашди. Саломатликни тиклаш борасида тиббий ва моддий кўмакка эҳтиёжманд беморлар ва уларнинг яқинлари билан якка тартибда суҳбат ўтказилди.

Олти нафар туғма юрак нуқсонли болаларнинг хасталик ҳолатига қараб, фонд кўмагида юртимиздаги клиникаларда ва хорижий тиббиёт муассасаларида жарроҳлик операцияси йўли билан соғломлаштиришга имкон яратилди. Беш нафар беморга ногиронлик аравачалари, таянч ускуналари – ҳасса ва қўлтиқ таёқлар фонд томонидан бепул тақдим қилинадиган бўлди. Туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддилари иштирок этган мазкур тадбирда бир қатор беморларга ҳудудий шифохоналарда даволаниш учун йўлланмалар берилди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Тошкент вилояти ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий бригадаси шифокорлари Йўлдош Ҳожиметов номидаги қишлоқ врачлик пунктида ҳудуддаги маҳаллалар аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Эҳтиёжманд оилаларга бепул дори-дармон воситалари ва кийим-кечаклар тарқатилди.

Яна ўқинг:  ХАЛҚАРО ТАОМЛАР ФЕСТИВАЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: