Адҳамжон — жаҳон чемпиони
Малайзиянинг Пенанг шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида мамлакатимиз вакили Адҳамжон Эргашев иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз вазни 62 килограммгача бўлган атлетлар ўртасидаги даст кўтариш баҳсида 125 килограмм штангани ўзига бўйсундириб, олтин медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда 155 килограмм натижа билан кумуш медал соҳибига айланди. Икки кураш якунига кўра 280 килограмм натижани қайд этган полвонимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.