“Ёш сухандонлар” танловига марҳамат!

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга бўлган ёшларни аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва рағбатлантириш, ёш бошловчи-сухандонларнинг ижодий салоҳиятини амалга ошириш учун тегишли шарт-шароит яратиш, ўзбек адабий тилининг нуфузини янада юксалтириш, юқори малакали сухандон ва бошловчи кадрлар тайёрлашнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш мақсадида республика “Ёш сухандонлар” танлови ўтказилади.

Танлов икки босқичда ташкил этилиб, унда нутқ маданиятини ўзлаштирган, бошловчи-сухандонлик қобилиятига эга бўлган 17 ёшдан 32 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун аризалар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият ва спорт ишлари бошқармаларида 2017 йил 5 февралдан 18 февралга қадар қабул қилинади.

Мамлакатимизда яшаб, ижод қилаётган сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга бўлган ёшларреспублика “Ёш сухандонлар” танловида ўз салоҳиятларини яна бир намоён қилиш имкониятига эга бўладилар.

Мурожаатлар учун телефонлар: 239-43-73,239-42-20.

 

 

Республика “Ёш сухандонлар” танловининг Низоми

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ташкил этиладиган “Ёш сухандонлар” танловини (кейинги ўринларда Танлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.

  1. Танловнинг мақсад ва вазифалари

Қуйидагилар Танловни ўтказишнинг мақсад ва вазифалари ҳисобланади:

сухандонлик ва бошловчилик қобилиятига эга ёшларни аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва рағбатлантириш, шунингдекёш авлодни ватанпарварлик, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш руҳида тарбиялаш;

ёш бошловчи – сухандонларнинг ижодий салоҳиятини амалга ошириш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;

ўзбек адабий тилининг нуфузини янада юксалтириш, аҳоли ўртасида нутқ маданияти салоҳиятини оширишда юқори малакали сухандон ва бошловчи кадрлар тайёрлашнинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш.

  1. Танловни ўтказиш тартиби

Танлов икки босқичда ўтказилади:

а) биринчи босқич – ҳудудий босқич. 2017 йил 20 февралдан 5 мартгача Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармалари томонидан ташкил этилади;

биринчи босқич ғолибларининг ҳужжатлари ҳудудий бошқармалар томонидан 10 мартга қадар республика босқичининг Ҳакамлар ҳайъатига етказилади;

б) иккинчи босқич – республика босқичи. Республика босқичида ҳудудий босқичлардан муваффақиятли ўтган иштирокчилар қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади;

шунингдек қатор тадбирларда иштирок этган, фавқулодда иқтидорга эга бўлган, сухандонлик қобилияти юксак бўлган, бироқ маълум сабабларга кўра ҳудудий босқичда иштирок эта олмаган ёшлар Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, тўғридан-тўғри республика босқичида қатнашиши мумкин.

Яна ўқинг:  Газетамиз “Олтин қалам” IХ Миллий мукофоти халқаро танлови ғолиби!

в) танловда нутқ маданиятини ўзлаштирган, бошловчисухандонлик қобилиятига эга бўлган 17 ёшдан 32 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин;

д) танловда иштирок этувчилардан ўзбек, рус ва инглиз тилларида яратилган шеърий ва насрий адабий асарлардан ёд олган парчаларини ҳамда Ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган расмий матнни ифодали ўқиши, ижро маҳорати, сухандонликка бўлган иқтидори, адабиётга, санъатга лаёқатини намоён этишлари талаб қилинади.

е) танловда иштирок этиш учун буюртманомалар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият ва спорт ишлари бошқармаларида ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади.

Иштирокчилар томонидан ариза ва ҳужжатлар 2017 йил 5 февралдан 18 февралга қадар топширишлари талаб қилинади.

Ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши шарт:

иштирокчининг паспорти нусхаси; маълумотномаси; 10х15 ўлчамдаги фотосурати (2 дона); ўқиш ёки иш жойидан тавсиянома.

III. Танлов иштирокчиларини баҳолаш тартиби

Танлов иштирокчиларини баҳолаш учун 7 ёки 9 нафар кишидан иборат Ҳакамлар ҳайъати таркиби шакллантирилади.

Ҳакамлар ҳайъати белгиланган кунда Танловни ўтказади;

Талабгорлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан ташқи кўриниши, саҳнада ўзини тутиши, кийиниш маданияти, соғлом овознинг мавжудлиги, нутқий камчиликларнинг йўқлиги каби мезонларга кўра баҳоланади;

Ҳакамлар ҳайъати иштирокчилар орасидан ғолибларни саралаб олади.

Ғолибларга “Дийдор” режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси давлат муассасаси ҳузурида ташкил этиладиган “Ўзбек сухандонлиги” курсида ўқиш, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ёки хусусий телерадиоканалларда тегишли фаолият юритиш учун тавсия берилади.

 

Манба: Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги сайти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: