Давлат грантлари ажратиш учун танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди “Мамлакатда рўй бераётган демократик ислоҳотларнинг аниқ натижалари тўғрисида миллий ва хорижий аудиториянинг хабардорлигини ошириш, сўз эркинлигини ва ахборот олишни, ОАВни янада либераллаштиришни таъминлашга кўмаклашиш” мавзусида

 

Давлат грантлари ажратиш учун танлов

эълон қилади

 

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:

  1. Мамлакатимиз Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган янги қонунлар, Президентимиз ва Ҳукуматнинг фармонлари ва қарорлари асосий жиҳатларини аҳолига етказишнинг самарали инновацион механизмларини яратиш ва оммавий ахборот воситаларида жорий қилиш;
  2. Қонунларнинг таъсир даражаси ва аҳоли билан мулоқот янги усулларини, ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги ролини ёритишнинг инновацион механизмларини оммавий ахборот воситалари фаолиятига татбиқ этиш;
  3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари фаолияти очиқлигини ва ошкоралигини таъминлаш борасидаги ишларда оммавий ахборот воситалари фаолиятини кучайтириш;
  4. Қонун лойиҳаларининг эксперт муҳокамасини оммавий ахборот воситаларида ташкил этиш, жумладан, махсус теле ва радио кўрсатув ва эшиттиришлар уюштириш, интернет ва босма мақолалар чоп этиш ва бошқалар;
  5. Иқтисодий, молиявий, ижтимоий соҳаларда, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган материалларни оммавий ахборот воситаларида тайёрлаш ва чоп этиш;
  6. Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти ва санъати, буюк шахслари, республикамизнинг турли соҳаларида демократик ислоҳотларнинг замонавий босқичида эришилган ютуқлар тўғрисидаги маълумотларни чет тилларда тайёрлаш ва интернет тармоғининг махсус манбаларига жойлаштириш;
  7. Ўзбекистоннинг туристик, маданий-тарихий, гастрономик, экотуристик салоҳияти, шунингдек, ижтимоий инфратузилмаси тўғрисида ахборот ва таҳлилий маълумотларни чет тилларда кенг ёритишнинг янги усулларини хорижда жорий этиш, Ўзбекистонга хорижий сайёҳларни жалб этишга кўмаклашиш;
  8. Ўзбекистон ва мамлакатимиз ҳудудларининг иқтисодий, ижтимоий ва инсон салоҳияти ҳақида таҳлилий маълумотларни, роликларни ва бошқа маълумотларни тайёрлаш ва эфирга узатиш, уларни миллий ва хорижий етакчи оммавий ахборот воситаларининг сайтларига жойлаштириш;
  9. Хомашё ресурсларини қайта ишлаш, қишлоқ жойларида илғор технологияларни ва юқори интеллектуал салоҳиятга эга ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқишни жорий этиш соҳаларига хорижий давлатларнинг реал инвестицияларини жалб этиш учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар тўғрисидаги ахборотларни хорижда кенг тарқатиш;
  10. Замонавий Ўзбекистоннинг тинчлик ва барқарорликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш борасидаги ютуқлари, мамлакатдаги бағрикенглик тамойиллари, тарихий ва маданий мерос, аҳолининг урф-одатлари ва қадриятлари тўғрисида ахборот, таҳлилий материаллар ва янгиликлар билан таъминлаш ҳамда уларни миллий ва хорижий медиа манбаларда тарқатиш;
  11. Ўзбекистонда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, барқарор ривожланаётган жамиятнинг негизи бўлмиш оила институтини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган материалларни хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларида чоп этиш;
  12. Соғлом фарзандлар дунёга келишининг муҳим омили сифатида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, болаларнинг туғма кассалликлар ва нуқсонлар билан дунёга келишининг олдини олиш ва профилактикасига бағишланган материаллар тайёрлаш ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида чоп этиш;
  13. Ёшлар тўғрисидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш чора-тадбирлари, ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва аҳоли кенг қатламлари ўртасида тарғиб этиш борасида материаллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш;
  14. Атроф-муҳитни асраш, ҳудудлардаги ноёб турдаги ўсимликлар, ҳайвонлар ва қушларни муҳофаза қилиш ҳамда экология соҳасида ижтимоий муҳим лойиҳаларни амалга ошираётган ННТлар фаолиятини ОАВда ёритишни кучайтириш ҳамда экологик журналистикани ривожлантириш;
  15. Мамлакат ҳудудларининг турли соҳаларда эришган ютуқларини ва салоҳиятини, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини кенг ёритадиган интернет сайтларни яратиш ва интернет оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш;
  16. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, санитария- эпидемиология назорати марказлари ҳамда бошқа манфаатдор давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда обод маҳаллаларнинг илғор амалиётини ўрганиш ва уларнинг ютуқларини бошқа маҳаллаларга тарғиб этиш, “Экологик ўрнак маҳалла” танловини ўтказиш;
  17. Ижтимоий етимликнинг олдини олиш, алоҳида эҳтиёжманд болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мослашуви ва бўш вақтини сифатли ташкил этиш, турли хилдаги спорт турларига, фан, маданият ва тасвирий санъатга жалб этиш;
  18. Болалар уйларида ота-она қаровисиз қолган етим қиз болаларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларда ҳаётий кўникмаларни шакллантиришга оид тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
Яна ўқинг:  Гўзаллик ва соғлик: БУ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА...

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Низоми нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2017 йил 27 февралдан 3 апрелгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: