Гиёҳвандлик муаммоси – журналистлар нигоҳида

Куни кеча пойтахтдаги “Shodlik Palace” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди томонидан “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда муомалага киритишга қарши курашишда ОАВларнинг роли ва ўрни” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш Миллий Маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши, Республика “Маънавият” маркази вакиллари иштирок этди.

Семинарни ташкил этишдан асосий мақсад, ОАВ ходимларини республикада гиёҳванд воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний олиб келиниши ва айланмасига қарши амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳамда ушбу соҳани тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий база билан таништиришдан иборат.

Семинар давомида журналистлар гиёҳванд воситалар ва психотроп моддаларни ноқонуний олиб кирилиши ва айланмасини бартараф этишда ҳуқуқ-тартибот органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг ўзаро ҳамкорлиги масалалари бўйича батафсил маълумот олдилар. Шунингдек, тадбирда меъёрий-ҳуқуқий база, жумладан, БМТнинг “Гиёҳванд воситалар ва психотроп моддалар ноқонуний айланмасига қарши кураш тўғрисида” Конвенцияси, “2011-2015 йилларга мўлжалланган гиёҳванд воситаларни суистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш комплекс чора-тадбирлар дастури” ижроси ҳақида сўз борди.

Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан жавоблар олишди. Шунингдек, мавзу юзасидан тегишли таклифлар ва тавсиялар ҳам ишлаб чиқилди.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-13)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: