Қоғоздан ишланган велосипед

“Урбан ГC1” – қайта ишланган қоғоздан тайёрланган велосипед.

Iхтирочиларнинг сўзларига кўра, улар шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш имконини берувчи экологик транспорт яратишга ҳаракат қилди.

Велосипед қайта ишланган полиестер билан қопланган, шунинг ҳисобига у ёмғирда нам тортмайди. Транспорт воситаси смартфонлар учун экологик ғилоф билан биргаликда, махсус усулда лойиҳалаштирилган қадоқда етказиб берилади. Бу қадоқни қайта ишлатиш ёки бирор фойдали нарсага айлантириш мумкин (ишлаб чиқарувчилар велосипедни етказиб берган вақтда қадоқни ишлатиш бўйича қўлланма қўшиб берилади).

“Урбан ГC1”яратувчилари бўлган мексикалик жамоа велосипеднинг биринчи гуруҳини ишлаб чиқариш учун Киcкстартер сайтида маблағ йиғмоқда. Уларнинг қайд этишича, суратда велосипеднинг қўлда тайёрланган намунаси тақдим этилган, дизайннинг сўнгги кўриниши бундан фарқ қилади.

Компания велосипедни етказиб беришни 2017 йилда бошлашни режалаштирмоқда. Унинг нархи камида 100 доллар туради.

 

Г. ЭГАМБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Сулоланинг муносиб давомчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: