Аслида қандай?

Биз турли ҳайвонлар ҳақида ҳар хил қизиқарли маълумотларга эгамиз. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам чинми? Йўқ албатта. Уларнинг айримлари билан танишинг.

Ёлғон: Буқаламун ўз рангини яшириниш учун ўзгартиради.

Ҳақиқат: Унинг рангини ўзгариши кайфияти билан алоқадор.

Ёлғон: Буқалар қизил рангни кўрганида ғазабланади.

Ҳақиқат: Улар рангни кўрганида эмас, балки ҳаракатни кўриб ғазабланади, холос.

Ёлғон: Сичқонлар пишлоқни жонларидан ортиқ яхши кўришади.

Ҳақиқат: Пишлоқ уларнинг севимли таоми эмас.

Ёлғон: Юмронқозиқнинг кўзлари кўрмайди.

Ҳақиқат: Унинг кўзлари кўради. Аммо, жуда ёмон.

Ёлғон: Туяқуш хавфни сезганида бошини қум остига яширади.

Ҳақиқат: У ҳар қандай хатарга дуч келганида, бошини қумга яширмайди, балки оёқларини ишга солиб қочишга уринади!

Ёлғон: Итлар дунёни оқ ва қора рангларда кўришади.

Ҳақиқат: улар дунёни турфа рангларда кўришади, шунчаки одамлар сингари рангларни аниқ фарқига бориша олмайди, холос.

Ёлғон: Агар сизга “Юришинг филга ўхшайди, бутун ерни титратиб юборасаней”дейишса, асло ишонманг.

Ҳақиқат: Филлар овоз чиқармасдан ҳаракатланишади.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Ҳар нарсанинг ўз вақти-соати бор...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: