Болаларни тўғри парваришлаш
Болага асал ялатиб сўнгра эмизиш яхшироқдир. Эрталаб болага эмизиладиган сутдан она икки ёки уч бор соғиб ташлаб, сўнгра болага эмизиши керак, айниқса, сутда бирон айб бўлса; кўкрак сути сифатсиз ва аччиқ бўлса, она овқатланмасдан илгари, наҳорга эмизмаслиги керак.
* * *
Боланинг мижозини кучайтирмоқ учун унга икки нарсани қўлламоқ керак. Бири, болани секин-аста тебратиш, иккинчиси, уни ухлатиш учун айтиш одат бўлиб қолган мусиқа ва аллалашдир. Шу иккисини қабул қилиш миқдорига қараб боланинг танаси билан бадантарбияга ва руҳи билан мусиқага бўлган истеъдод ҳосил қилинади.
* * *
Боланинг бадани қаттиқ ва териси кучли бўлиши учун кам тузли намакоб суртилади. Намакобга шодана, татим, сариқ йўнғичқа ва каклик ўтидан бир оз қўшилса жуда яхши бўлади.
* * *
Агар болани йўргакламоқчи бўлинса, доя боланинг аъзоларини мулойимлик билан силаши керак. Шунда у, кенгайиши матлуб аъзоларини кенгайтириб, ингичкалиги матлуб аъзоларини ингичкалантириб силайди ва ҳар бир аъзога энг чиройли шакл беришга уринади.
* * *
Бола ўрнида ётганида унинг боши танасининг бошқа бўлакларидан юқори турмоғи керак. Боланинг ётар ўрни унинг бўйнини, қўл-оёқларини ва умуртқа устунини қийшайтириб қўйишидан сақланмоқ керак.
* * *
Ёз кунлари болани ўртача иссиқ сув билан, қиш куни эса иссиқроқ, лекин куйдирмайдиган сув билан чўмилтирилади. Чўмилтириш учун энг яхши вақт боланинг узоқ ухлаганидан кейинги вақтдир.
Болани чўмилтириш вақтида уни ўнг қўл билан ушлаб, чап қўлининг билагига кўкраги билан ётқизилади, аммо қорни билан эмас. Чўмилтириш вақтида боланинг икки кафтини унинг орқасига ва оёқларини эса бошига аста-секин тегизишга ҳаракат қилади.
* * *
Эмишдан аввал боланинг озгина йиғлаши фойдалидир. Эмизишнинг табиий муддати икки йилдир.
* * *
Агар бола сутдан бошқа овқат ейишни тиласа, зўрламасдан аста-секин бера бошлаш керак. Сўнгра, олдинги тишлари чиқа бошласа, кучлироқ овқатга ўтказилади. Лекин чайналиши қаттиқ нарса берилмайди. Болага дастлабки овқат эмизувчининг чайнаб берган нонидир. Сўнгра сув ва асал билан ёки сут билан нон берилади.
* * *
Бола ўзича юришга ёки ўтиришга интилишидан бурун уни юриш ва ўтиришга мажбур этиш дуруст эмасдурким, икки оёғига ва умуртқасига зарар етади.
* * *
Баъзи вақтда болада йўтал ва тумов пайдо бўлади. Шундай вақтда боланинг бошига кўп маротаба иссиқ сув қуйилиши буюрилган. Тилига кўп асал суртилади, сўнгра кўп балғам қустириш учун тилининг орқасига бармоқ тегизилади; шунда у соғаяди, касиро, беҳи, чучукмия шираси ва каллақантдан бир миқдорда олиб, янги соғилган сут билан болага ичирилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
Тиббиёт оламиЭндопротезлаш амалиёти: реабилитация даврида нималар тақиқланади?
Юқори технологик жарроҳлик амалиётлари замонавий тиббиётнинг энг катта ютуқларидан бири. Аммо илғор усулларда бажарилган операциялар ҳам ҳали беморнинг дарддан тўлиқ халос бўлганин
