Ловияли антиқа шўрва
Зарур маҳсулотлар: 400 гр. ловия, 150 гр. гўшт, 3 дона картошка, 1 дона сабзи, 50 гр. кўк пиёз, кўкатлар, таъбга кўра туз ва мурч, 2 дона саримсоқпиёз. Хамирга: 0,5 кг. ун, 2 дона тухум ва 200 мл. сув керак бўлади.
Тайёрланиши: ловияларни сувда ивитиб олинади. Сабзавотларни катта шўрвага мос шаклда тўғралади. Сабзавотларни кетма-кетликда қозонга солиб қовурилади. Шўрва шира тортгунга қадар хамирни тайёрлаб олинади.
Тухларни яхшилаб аталаб сув ва ун солиб қаттиқ хамир қорилади. Тинган хамирни ўрта катталикда ёйилади. Сўнг улакрни калта кесма холатда кесиб олинади. Алохида идишга сув солиб пиширилади. Тайёр лапшаларни ёғлаб қўйилади.
Ликопчага лапшалардан солиб устига тайёр бўлган шўрвани қуйилади. Ва кўкатлар билан безатиб дастурхонга тьортилади. Ёқимли иштаҳа!
Бегойим