“ОҚ РОЯЛЬ” САЛАТИ

Сизларга тавсия қилмоқчи бўлган навбатдаги салатимиз ўзининг антиқа кўриниши ва бетакрор таъми билан алоҳида ажралиб туради. Ушбу салат бир зумда тайёр бўлади. Бунинг учун бизга қуйидаги масаллиқлар керак:

500 грамм товуқ гўшти, 300 грамм қўзиқорин, 100 грамм пишлоқ, 3-4 дона тухум, 2 дона бодринг, 2 дона сабзи, озгина зайтун меваси, майонез, туз ва кўкатлар зарур:

Тайёрланиши: товуқ гўштини қайнатиб олиб, сомонча шаклида тўғраймиз. Сўнгра қўзиқоринни худди шу шаклга келтириб, қизиган ёғда қизаргунча қовуриб оламиз. Бодринг ва тухумни қирғичдан ўтказамиз. Пишлоқнинг ярмини тўғри тўртбурчак шаклида кесиб, қолган ярмини қирғичдан чиқарамиз.

Тайёр бўлган масаллиқларни рояль шаклида ликопчага қуйидаги тартибда жойлаштирамиз: товуқ гўшти, қовурилган қўзиқорин, бодринг, тухум, охирида қирғичдан ўтказилган пишлоқ, (ушбу масаллиқларнинг ҳар бирини орасига майонез солинади). Салат юзини пишлоқ бўлаклари, зайтун меваси ва сабзидан атиргул ясаб безатамиз.

Гули НОЗ тайёрлади

Яна ўқинг:  ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ – ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: