Миннатдорлик мактаби
Мен Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшайман. Ёшим 75 да. Яқинда юрагим безовта қилиб, касалхонага тушиб қолдим. Шукр, мендек кексалар бахтига қўли енгил, малакали шифокорларимиз бор экан. Уларнинг чексиз меҳри туфайли, саломатлигим тикланиб, яна оёққа турдим.
Айниқса, Тошкентдаги 1-Республика кардиология касалхонаси бош шифокори Лазизжон Ибрагимов, шифокор Роза Шарипова, Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туман марказий касалхонаси бош шифокори Ҳайдар Бобохонов, терапия бўлими шифокори Раънохон Мирбобоева, шифохонанинг тез тиббий ёрдам бўлими мудири Муҳиддин Норматов, лор шифокори Малик Жадгеровларга ўзимнинг чексиз миннатдорлигимни билдираман. Тилагим, ана шундай қўли енгил шифокорларимиз бахтимизга омон бўлсин!
Қодир ҲАЙИТОВ,
Бухоро вилояти, Пешку тумани, Пўстидўз қишлоғи