Парҳез кексалар учун зарарли

АҚШлик мутаҳассислар парҳез қилиш кекса одамларга салбий таъсир кўрсатишини аниқлашди. Кексаларда парҳез тўҳтатилгандан сўнг вазн ортиш еҳтимоли юқори бўлади. Бу ўз навбатида юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқаради.

Беш ой давомида озиш учун парҳез қилган 112 нафар аёлнинг маълумотлари ўрганиб чиқилди. Текширувлар натижасида тана вазни камайгач, артерия босими, холестерин ва қондаги шакар миқдори кўрсаткичлари меъёрига келгани аниқланди. Лекин парҳездан кейин яна вазн ортиши кузатилиб, кексаларнинг аҳволи аввалгидан ҳам кўпроқ ёмонлашган.

Тадқиқотчилар тана вазнини узоқ муддатга камайтириш механизмини яхшироқ ўрганиб чиқиш учун яна қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини айтишмоқда.

 

Миржалол Мадвалиев

тайёрлади.

Яна ўқинг:  Кашфиёт: Альцгеймерга йўлиққан беморларнинг миясида бактерия миқдори кўп бўлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: