Жисмоний машқлар организмдаги яллиғланиш даражасини камайтиради

Калифорния университети олимлари тадқиқот ўтказишди. Унда 47 нафар кўнгилли иштирокчи қатнашди.

Иштирокчилар югуриш йўлаги бўйлаб айланишди. Ҳаракат тезлиги уларнинг жисмоний тайёргарлик даражасига қараб белгиланди. Машғулот бошланишида ва 20 дақиқа ўтгандан сўнг қатнашчилардан тажриба учун қон олинди. Текширувлардан маълум бўлишича, 20 дақиқалик машғулотдан кейин қонда яллиғланишга сабаб бўлувчи ҳужайралар 5 фоизга камайган. Олимлар бу кашфиёт сурункали яллиғланиш касалликларини даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишда ёрдам беради деб умид қилишяпти. Шунингдек, жисмоний машғулот юрак, мускул ва суяк учун ҳам фойда келтиради. У тана вазнини мъёрида сақлашга, касалликлардан ҳимояланишда ҳам катта ёрдам беради.

 

Миржалол Мадвалиев

тайёрлади.

Яна ўқинг:  Абсанс – бу кичик эпилепсиями?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: