Сабзили котлет

Зарур маҳсулотлар: 700 гр. сабзи, 50 гр. манни ёрмаси, 3 ош қошиқ шакар, 100 гр. сут, 3 та олма, 2 дона тухум, 30 гр. сариёғ, 40 гр. майиз, 0,5 чой қошиқ долчин, ванилин, ун, ўсимлик ёғи.

Тайёрланиши: майиз иссиқ сувда 20 дақиқа ивитиб олинади. Олмалар майда тўғралиб, майиз билан аралаштирилади. Сўнг қирғичнинг майда тарафидан сабзини чиқариб, сариёғ билан аралаштирилади.

Алоҳида идишга тухум, таъбга кўра туз, шакар, ванилин ва сабзили қоришмани солиб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра унинг устига озгина ун солиб, қуюқ ҳолга келгунча аралаштирилади. Кейин ундан бир қошиқда олиб, ичига олмали масаллиқ солинади ва айлана шаклга келтириб олинади. Ярим тайёр бўлган котлетларни қизиб турган ёғда икки томони қизаргунга қадар ўрта оловда пишириб олинади. Тайёр котлетларни дастурхонга тортишдан аввал хоҳишингизга кўра безатишингиз мумкин.

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Бешта устувор йўналишлар бўйича ҳаракатлар стратегияси муҳокамада

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: