Уч экранли ноутбук
Американинг “Razer” компанияси CES 2017 кўргазмасида ўзининг янги ноутбуки лойиҳасини тақдим этди. У учта 17 дюмли дисплей билан жиҳозланган. Лойиҳа “Project Valerie” деб аталади.
Ноутбукнинг оғирлиги 5 килограмм бўлиб, у очилгач, иккита қўшимча дисплейни турли томонларга суриш ва шу тариқа катта экранга эга бўлиш мумкин. Ҳар бир дисплей IGZO технологияси бўйича ишлаб чиқилган бўлиб, 4K кенглигини қўллаб-қувватлайди. Улардаги тасвир NVIDIA G-Sync технологияси ёрдамида мослаштирилади.
Ноутбук механик клавиатура, видео хотираси 8 Гб. бўлган NVIDIA GeForce GTX 1080 видеокартаси, 32 Гбли оператив хотира, шунингдек, энг замонавий совутиш тизимига эга.
В. ПЎЛАТОВА