Бешта устувор йўналишлар бўйича ҳаракатлар стратегияси муҳокамада

Президентимиз томонидан жорий йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан юртимизда халқ билан мулоқотни таъминлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Шу мақсадда пойтахтимизидаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Ушбу стратегияни қабул қилишдан олдин уни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, бутун Ўзбекистон халқининг қизиқишларини тўла инобатга олинишини таъминлаш мақсадида аҳоли ўртасида кенг муҳокамани ташкил этиш зарурлигига алоҳида этибор қаратилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда миллий ва халқаро экспертлар, журналистлар, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этмоқда.

 

Биринчи кун

Медиа-ҳафталикнинг биринчи кунида “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари”га бағишланди. Унда иштирок этган экспертлар, журналистлар, давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва дипломатик корпус вакиллари диққат марказида Ҳаракатлар стратегиясини батафсил ёритиш, шунингдек, мамлакатимиз аҳолисининг катта қисмини муҳокамаларга жалб этишдан иборат бўлди.

 

Светлана ОРТИҚОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари:

– Мамлакатимиз хавфсизлиги, тараққиёти ва сиёсий барқарорлигини янада мустаҳкамлашда ҳар бир фуқаронинг иштирокини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси лойиҳасини мутахассис ва экспертлар иштирокида муҳокама қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ташкил этилган ушбу медиа-ҳафталик бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

 

Иккинчи кун

Тадбирнинг кейинги куни стратегиянинг иккинчи йўналиши – “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини яна ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари”га бағишланди. Ушбу йўналиш бўйича ҳам мутахассислар ўз мулоҳазаларини билдириб, кенг жамоатчилик фикрлари билан қизиқди.

 

Абдуҳамид КОМИЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяликка номзодларни танлаш ва тавсия қилиш бўйича комиссия вакили:

– Маълумки суд-ҳуқуқ тизимида судьялик лавозимига тайинлаш алоҳида маъсулият ва эътиборни талаб этади. Мазкур ҳаракатлар Стратегиясида ҳам мамлакатимизда судья лавозимида бўлишнинг илк маротаба беш йиллик, кейин ўн йиллик муддатини ва шундан сўнг муддатсиз даврини белгилаш кўрсатилган. Яъни, судьялик давомида илк маротаба беш йилга сайланган юрист ўз вазифасини намунали бажарган тақдирда уни кейинчалик ўн йилга ва ҳатто, умрбод муддатга ушбу вазифага тайинлаш кўзда тутилган. Мазкур масала борасида ҳам жамоатчиликнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилмоқда. Маълумки, мамлкатимизда судьялик лавозимига тайинлаш учун фуқаро камида ўттиз ёшга тўлган бўлиши керак. У дейлик, 22-23 ёшда ўқишни битирган бўлса камида беш йил ушбу тизимда ишлаб тажриба орттирган бўлиши лозим. Шундан сўнг у ушбу лавозимга муносиб кўрилиши мумкин. Тизимда узоқ йиллар ҳалол, намунали иш юритган судьяларнинг тажрибасидан кенг фойдаланиш, уларнинг хизматлари давомийлигини таъминлаш барқарор судьялар мактабини яратишда муҳим ўрин тутади.

Яна ўқинг:  Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!

 

Учинчи кун

Медиатурнинг навбатдаги кунида “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” муҳокамага қўйилди. Ушбу йўналиш очиқлик, ва рақобатни оширишга, эркин иқтисодий фаолиятни таъминлашга, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва соҳанинг ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, унинг илғор тармоқларини фаоллаштириш ва модернизация қилиш, хусусий тадбиркорликни ҳимоя қилиш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, чет эл инвестицияларни жорий қилиш, туризмни самарали ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришларни киритишга йўналтирилган.

 

Рустам АМИНОВ,

Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси ўринбосари

– Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳозирда бизда бир қанча фаолият йўлга қўйиш режалаштирилган. Хусусий тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқароларга ер-мулкини ижарага олиш масалаларини ушбу ҳаракат стратегиясида енгил ва содда йўлларини ишлаб чиқишни мақсад қилганмиз. Бундан ташқари фойдаланилмаган давлат мулкларини хусусийлаштириш йўлга қўйилмоқда. Ҳозирда, юртимизда 675 та бўш турган объектлар аниқланди. Яроқлиларини фойдаланишга топшириш, кераксизларини эса бузиб ташлаш режага киритилди.

 

Ҳафталик доирасида тайёрланаётган барча медиа материаллар телерадиостанциялар эфирлари орқали тезкорлик билан узатилмоқда, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириб борилмоқда.

 

Чарос ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: