“Яшил ҳафталик-2017”: ўзбекистонлик экспортчилар кўргазманинг илк кунларида 10 миллион долларлик шартномалар имзолашди
Берлинда 82-озиқ-овқат саноати, боғдорчилик, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги Халқаро савдо кўргазмаси – IGW Berlin Яшил ҳафталик-2017 бўлиб ўтмоқда. Тадбирда дунёнинг 60 давлатидан бўлган 1 минг 800 дан зиёд компания иштирок этмоқда.
Кўргазмада бир қатор хорижий компаниялар билан ўтказилган музокаралар якунига кўра қиймати 10,170 миллион АҚШ доллари бўлган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотини етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари имзоланди.