Франциялик шифокорлар 12 болани жарроҳлик операциясидан ўтказди
“Сен ёлғиз эмассан” Фонди ҳамда Франциянинг “Умид ришталари” шифокорлар уюшмаси томонидан 10–17 январь кунлари амалга оширилган навбатдаги хайрия тадбири доирасида юрак нуқсонлари билан туғилган 12 нафар бола жарроҳлик йўли билан соғломлаштирилди ва 45 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди.
Жарроҳлик амалиётларини франциялик шифокорлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги В. Воҳидов номидаги Республика жарроҳлик марказида амалга оширди.