Ловияли салат

Ловия дуккаклилар оиласига мансуб. Айни пайтда унинг 200 дан ортиқ навлари мавжуд.

Ловия таркибида целлюлоза, магний, темир, рух, В1, В6 витаминлари бор. Қизил ловиянинг 100 грами 25 грамм клечаткага эга. У инсонни тўқ сақлайди, ўсмалар чиқишининг олдини олади, танадаги заҳарzи моддаларни ҳайдайди. У сизни қувват билан таъминласа ҳам калориялари сизни семиртирмайди. Шу билан биргаликда у иммунитетни ҳамда асаб тизимини мустаҳкамлайди. Қуйида ловия қўшилган ажойиб салатни тайёрланиш усули билан таништирамиз.

Зарур маҳсулотлар: 200 гр. бодринг, 5 ош қошиқ ўсимлик ёғи, таъбга кўра туз, 3 бўлакча саримсоқпиёз, 400 гр. товуқ лаҳми, майонез, 150 гр. нон, 300 гр. ловия.

Тайёрланиши: дастлаб гўшт қайнатиб олинади. Сўнг пишган гўшт ва нон тўртбурчак, бодринглар эса узунчоқ шаклда тўғралади. Ўсимлик ёғига майдаланган саримсоқпиёз ва нон солиниб, тилла рангга киргунга қадар қовурилади. Сўнгра, ловия, гўшт, бодринг ҳамда қотирилган нон бўлакчалари аралаштирилиб, салат тузи ростланади. Охирида таъбга кўра майонез солиб, яхшилаб аралаштирилади. Агар консерваланган ловия бўлмаса, ўрнига қайнатилганидан фойдаланса ҳам бўлади.

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  ПOМИДОР ШАРБАТИ ХОСИЯТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: