Соғлом бўлиш учун тунда овқатланмаслик керак

Америкалик тадқиқотчилар аниқлаган маълумотларга кўра, ўрта ёшли одамлар соғлом бўлиш учун юқори калорияли овқатларни камроқ ейиши ва тунда овқатланмасликлари керак. Бу саратон, диабет, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради, кексайиш жараёнини секинлаштиради.

Тадқиқотчилар макака-резус маймунларида синов тажриба ўтказишди. Бу турдаги маймунларнинг гени одамникига 93 фоиз ўхшаш бўлади. Бундан ташқари ушбу ҳайвонларнинг анатомик, физиологик, неврологик, эндокринологик, иммунологик жиҳатлари ҳам одамникига мос келади.

Биринчи тадқиқотни 2009 йилда Висконсин университети олимлари ўтказган. Тажрибадаги маймунларга кечки соат бешдан кундузги саккизгача овқат берилмайди, шу билан бирга емишнинг калориялилик даражаси 20 фоизга қисқартирилади. Натижада бу маймунларнинг умри бошқалариникига нисбатан 9 йилга узаяди (макака-резус маймунларининг ўртача умри 26 йил). Шунингдек, улар саратон, диабет, юрак-қон томир касалликларига кам чалинади. Шундан сўнг тадқиқотчилар овқат калорияси миқдорини камайтириш кексайиш жараёнини секинлаштиради, деган хулосага келди. Лекин улар бу тартибда овқатланишни ёшлик давридан эмас, 30 ёшдан кейин бошлаш кераклигини таъкидлашди. Бундай режимга ўтиш айниқса эркаклар учун муҳим, чунки ўрта ёшдаги эркакларда вазн ортиши аёлларга қараганда анча кўп учрайди. Ортиқча вазн эса диабет ва юрак-қон томир касалликларини келтириб чиқаради.

 

Миржалол Мадвалиев

тайёрлади.

Яна ўқинг:  Қалпоқ кийган қаламчалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: