Йўл ҳаракати хавфсизлиги билимдонлари

Ўқув даргоҳимизда “Йўл ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”га атаб назарий ва амалий машғулотлар режадагидек олиб борилмоқда.

Ўқувчилар билан тез-тез “Яшил чироқ”, “Светофор”, “Йўлингиз бехатар бўлсин!” каби мавзуларда гуруҳлараро турли суҳбат ва мусобақалар ўтказилаётир. Айниқса, педагог Эшпўлат Шодиев раҳбарлигидаги “Ҳамширалик” йўналиши бўйича ўтказилаётган машғулотлар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Кенг майдонга пиёдалар йўлаги, “кўча” ва “чорраҳа” чизиб чиқилган. Машғулот давомида бу ерда йўлчироқ ва кўзга тез ташланувчи ёрқин йўл белгилари қўйилган. Тажрибали педагог дарсни турли кўргазмали қурол ва тарқатма материаллардан унумли фойдаланган ҳолда ўтди. Ўқувчилардан, Муштарий Рашидова, Мафтуна Абдуллаева ва Лола Фармоновалар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини пухта ўзлаштирганликларини намойиш этишди.

Шу кунларда ўқув даргоҳимизда “Йўл ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”ни намунали ўтказиш учун педагоглардан Бегимқул Раҳматов ва Шароф Қаршибоевлар турли мавзуларда қизиқарли суҳбатлар ўтказиб, деворий газеталар чиқаришда ўқувчиларга кўмаклашмоқда.

 

Ойсулув МАҲРАМОВА,

Ғаллаорол тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Истеъдодли қизалоқнинг иқболи ойдин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: