Бухорода депутатлар ва сенаторлар 630дан ортиқ хонадонда суҳбат ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари Бухоро вилояти, Пешку туманида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Улар томонидан 630 дан ортиқ хонадонда суҳбат ўтказилиб, 180 га яқин масала муҳокама қилинди.