7 кун давомида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2269-сонли қарорига мувофиқ 2017 йилнинг 1 январидан ўқитувчиларнинг ҳафталик ўқув юкламалари тасдиқланди. Шунингдек, таълим соҳасини тартибга солувчи қоидаларга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўзбекистон Республикаси 2017 йилнинг 1 январидан республикада ишлаб чиқариладиган спирт, спиртли ичимликлар ва пивога нисбатан акциз солиқ ставкаларини оширди.

Янги ставкалар Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ белгиланди.

 

Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғруқлар бўйича нафақалар тўлаш тартиби ўзгартирилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари прогнози тўғрисида”ги қарори билан ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди.

Наманган вилояти Чуст туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг янгидан бунёд этилган замонавий сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди.

Мазкур иншоотнинг қурилишига 3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.

 

“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди

Яна ўқинг:  “Ўзбекнаво” эстарада бирлашмасига Бош директор ўринбосари тайинланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: