ЭЗГУЛИК ВА ПОКЛИК ТАДОРИГИ

Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори матбуотда эълон қилинди. Қарорда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига таянган ҳолда Рамазон ойининг бошланиши 18 июн кунига тўғри келиши таъкидланган.

Шунингдек, мазкур қарорда бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни ўзаро яхшилик қилишга, барча миллатлар ва халқлар билан ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этишга қаратилган кенг кўламдаги савобли амаллар, тарғибот ишлари ташкил этилиши қайд этилган.

Қолаверса, ушбу қутлуғ ойда эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, ёши улуғ инсонларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг табаррук қадамжолари ва зиёратгоҳларини ободонлаштириш бўйича олиб бориладиган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилиши белгиланган.

Яна ўқинг:  Қардош халқлар фестивали

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: