Ушалмаган орзулари келаётган йил

Шодия АБДУҚОДИРОВА,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

2016 йил оиламга аталган йил бўлди, десам янглишмайман. Чунки, асосий вақтимни фарзандимга бағишладим. “Соғлом она ва бола йили”да болажонимни ҳар жиҳатдан соғлом бўлиб улғайиши учун доимо унинг ёнида бўлишга ҳаракат қилдим.

Уйда бўлсам-да бўш вақтимда ўз устимда ишладим, касбий маҳоратимни оширадиган китобларни мутолаа қилдим. Қолаверса, ўтиб бораётган йилда бир қанча фильмларда суратга тушдим. Ўзим учун айниқса, “Саодат” фильмидаги она образим жуда манзур бўлди. Насиб бўлса, янги йилда ушбу кинокартинани томоша қилишингиз мумкин.

Тилагим, бахтимга яқинларим, қадрдон мухлисларим доимо соғ-саломат бўлишсин. 2016 йилда уларнинг ушалмаган орзулари келаётган йилда рўёбга чиқишига тилакдошман. Оилавий бахт ва хотиржамлик ҳеч биримизни асло тарк этмасин. Янги йилингиз муборак бўлсин, азизлар!

Яна ўқинг:  Саводхонлик айёми

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: