Алимент учун қайта мурожаат қилсам бўладими?

Турмуш ўртоғим билан қонуний ажрашганмиз. Бир нафар ўғлим бор. Эримдан фарзандимиз учун алимент олиш мақсадида юрганимда, у суд қарорисиз ҳам бизни моддий жиҳатдан таъминлаб туришини ваъда қилди. Аммо мана олти ойдирки, бирор марта бўлса ҳам мен ва фарзандимиз ҳолидан хабар олмади. Мен алимент учун қайта мурожаат қилсам бўладими?

Ойдин СУЛТОНОВА,

Тошкент шаҳри

 

Саволингизга Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туман 2-давлат нотариал идораси нотариуси

Камола ДЖУРАБАЕВА жавоб беради.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-моддасида ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериши мажбурияти белгилаб қўйилган. Унга кўра, ота-она вояга етмаган фарзандларига таъминот бериши шарт. Ўз мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарори ёки буйруғига асосан алимент ундирилади. Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга даъво ёки ариза билан мурожаат қилмаган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органлари вояга етмаган боланинг таъминоти учун ота ёки онадан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлидир. Шу боис, турмуш ўртоғингиз фарзанди учун алимент тўлашга мажбур.

Яна ўқинг:  Республика скрининг марказига махсус озуқалар топширилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: