Миржалол Қосимов: “2013 ЙИЛ ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛИ УЧУН ОМАДЛИ КЕЛСИН!”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов юртдошларимизни янги – 2013 йил билан муборакбод этади.

– Кириб келган 2013 йил барча юртдошларимиз учун омадли йил бўлсин. Ортда қолган йилда эриша олмаган марраларни янгисида забт этиш ва янгидан-янги чўққиларни эгаллашларини тилаб қоламан. “Обод турмуш йили” Сизларга янги қувонч, бахт ва шодлик олиб келишини, омад ёр бўлишини тилайман!

2013 йилда Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари ва етакчи клубларини халқаро майдонларда жиддий учрашувлар кутиб турибди. Миллий термамиз Бразилия-2014 йўлида жуда мухим бўлган баҳсларни ўтказади. Шунингдек, 2015 йилги Осиё чемпионатига йўлланма берувчи саралаш учрашувларини бошлайди. Ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Учта етакчи клубимиз – “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Локомотив” эса қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси турнирида қатнашишади.

Ниятим шуки, барча мусобақалар Ўзбекистон вакиллари учун муваффақиятли келиб, халқимиз ишончини оқлаган ҳолда юртимиз шаънини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилиш барчамизга насиб этсин, – дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Яна ўқинг:  “Ozod yurt bolalari” tanlovi yakunlandi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: