Боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Латвиянинг Рига шаҳрида ўтказилган “Riga Open – 2016” халқаро турнирида 4 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритди.

Дунёнинг ўндан зиёд мамлакатидан 150 га яқин боксчи ғолиблик учун кураш олиб борган турнирда мамлакатимиз шарафини Сирожиддин Ғуломжонов, Абдулҳай Шораҳматов, Элнур Абдураимов, Маҳмуд Ғоипов ва Баҳодир Жалолов муносиб ҳимоя қилди.

Ўзининг юксак техника ва мустаҳкам ҳимоясига эга бўлган иқтидорли боксчимиз Элнур Абдураимов мутахассислар томонидан “Riga Open – 2016” турнирининг “Энг яхши боксчиси” дея эътироф этилди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Самарқандга саёҳат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: