ЛИОНЕЛЬ МЕССИ ИСПАН ТИЛИ ЛУҒАТИДА

Испаниянинг Santillana луғатига ўзаги “Барселона” футбол клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг фамилиясидан ташкил топган сифат туркумига оид inmessionante сўзи киритилди. Бу ҳақда Испаниянинг “El Mundo Deportivo” нашри хабар бермоқда.

Янги сўз икки хил маънога эга:

1) Мессининг ўйин услуби, ўзини чексиз мукаммаллаштириш қобилияти;

2) барча даврлардаги энг яхши футболчига бериладиган таъриф.

Кўп йиллардан бери Месси билан ҳамкорлик қилиб келадиган “Pepsi” компанияси Мессининг ўйинини таърифлайдиган сифат туркумига оид сўзни ўйлаб топиш бўйича ижтимоий тармоқларда махсус тарғибот кампаниясини ташкил этган эди. Таклиф этилган вариантлар орасидан энг яхшисини танлаш Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Алехандро Сабельяга топширилди ва мураббийга кўпроқ inmessionante сўзи маъқул келди.

Янги испанча сўз киритилган Santillana луғати “Pepsi” кўмаги асосида нашр этилади.

Интернет материаллари асосида Фарҳод Толипов тайёрлади.

Яна ўқинг:  APPLEДАН АЖАБТОВУР СОАТЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: