ХАБАРЛАР, ЯНГИЛИКЛАР, ВОҚЕАЛАР (2013-8)

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 19 февраль куни Оқсаройда Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатасининг Европа ва Евроосиё бўйича қуйи қўмитаси раиси Дэйна Рорабахер ҳамда конгрессменлар Пол Кук, Тед По ва Брайан Хиггинсдан иборат делегацияни қабул қилди.
  • Самарқанд вилояти Адлия бошқармасида “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.
  • Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан барча туман ва шаҳарларда “Саломатлик ҳафталиги” тадбирлари ўтказилмоқда.
  • Термиз шаҳрида “Банк кредитларининг оилавий тадбиркорлик ва миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришдаги аҳамияти” мавзуига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
  • Урганч тиббиёт коллежида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилояти кенгаши, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун” халқро хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда “Мустаҳкам оила – обод турмуш гарови” мавзусида семинар ўтказилди.
  • Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Бадиий академияси ва Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан “Илҳом дунёси” деб номланган кўчма кўргазма очилди.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Яна ўқинг:  ФОНД фаолиятидан (2014/32)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: